Юкларни Ортиш-Тушириш Хизматлари

Юкларни ортиш-тушириш хизматлари

1. Контейнерларни ортиш-тушириш 32 ва 41 тонна юк кўтариш қувватига эга козловой кранларда амалга оширилади. 1 соатда ўртача 5 та контейнер операцияси бажарилади. Тўлов контейнер операциялари бўйича ҳисобланади (ортиш 1 та операция, тушириш 1 та операция).

2. Оғир вазинли юкларни ортиш-тушириш камида 3 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган козловой кранларда бажарилади. 1 соатда ўртача 17 тонна юк ортиб-туширилади. Тўлов ҳар бир тонна учун ҳисобланади. Юклар ҳажми кўпайиб кетганда бошқа ташкилотлардан қўшимча ортиш-тушириш механизмлари жалб қилинади.

3. Тўкма (навал) юкларни ортиб-тушириш автопогрузчикда бажарилади. 1 соатда ўртача 50 тонна юк ортиб-туширилади. Тўлов ҳар бир тонна учун ҳисобланади. Юклар ҳажми кўпайиб кетганда бошқа ташкилотлардан автопогрузчиклар жалб қилинади.

4. Қадоқли юкларни ортиб-тушириш 1,5-3 тонна юк кўтариш қувватига эга авкараларда бажарилади. 1 соатда ўртача 17 тонна юк ортиб-туширилади. Тўлов ҳар бир тонна учун ҳисобланади. Қадоқли юкларни ортиб-тушириш белгиланган режани 1,9 баравар ортиғи билан бажариш имконини беради. Бу қувватни қамраб олиши учун маркетинг сиёсатини янада ривожлантириш, мижозлар билан юкларни поддонларда жўнатиш бўйича музокаралар олиб борилиши зарур.

5. Қадоқли юкларни қўлда ортиб-тушириш юкловчилар томонидан амалга оширилади. Юкларни қўлда ортиб тушириш меҳнатнинг оғир шакли ҳисобланганлиги сабабли, иш ҳақи ишбай-мукофатли тарзда амалга оширилади. Бу ўз навбатида иш самарасини оширади.

Translate »