Фаолияти

Фаолияти

“Ангрен логистика маркази” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ташкил этилган. 2024 йил 1 февраль куни  Ангрен шаҳар давлат хизматлари кўрсатиш марказида рўйхатдан ўтказилган уставга асосан ўз фаолиятини юритади.

“Ангрен логистика маркази” АЖ юкларни сақлаш, ортиш-тушириш, тез ва сифатли ташиб бериш, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этган ҳолда юк операцияларини амалга оширади. “Ангрен логистика маркази” АЖ мижозларнинг талабларини тўлақонли қондириш мақсадида хизмат кўрсатиш инфраструктурасини комплексривожлантириш, мижозларга мақбул сервис хизматларини кўрсатиш, акциядорлар манфаатида даромадларни ошириш тадбирларини амалга оширади.

Жамиятмиз Сизга юклар устидан қатъий назоратни таклиф қилади. Жамиятмизда юкларни ортиш-тушириш, ташиб бериш, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш тезкорлик билан амалга оширилади.

Иқтисодий ислоҳотларни кенгайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш учун мижозларнинг талабидан келиб чиқиб Жамиятмизда юкларни “эшикдан-эшиккача” ташиб бериш, корхона бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш борасида изланиш олиб борилмоқда.

Шу комплекс тадбирлар ва дастурлар доирасида транспорт хизматлари бозорида соғлом рақобатни таъминлаш мақсадида кўрстилаётган хизматлар сифати тобора яхшиланиб, хизмат доираси кенгаймоқда.

Бу тадбирлар натижасида республикада транспорт хизматлари сифатидаги унумни орттириш кўзда тутилган.

Бу тадбирларнинг тўлақонли амалга тадбиқ этилиши транспорт хизматлари бозорида рақобат бардошликни таъминлайди. “Ангрен логистика маркази” АЖ томонидан мижозларни жалб қилиш, уларга арзон, сифатли, тезкор ва албатта, хавфсиз хизмат кўрсатишни транспорт хизматлари бозорида мувоффақиятни таъминлайди.

“Ангрен логистика маркази” АЖ Эрон, Россия, Хитой портлари орқали Жанубий-Шарқий Осиё йўналишида экеспедиция қилиш хизматларини ҳам кўрсатади.

 

Translate »