Янгиликлар

Янгиликлар

“Ангрен логистика маркази” АЖ

акциядорларига

 

 

ХАБАРНОМА

 

Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 30 июнь куни соат 11:00да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши” деб номланган 58-моддасида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши, унда жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (Бош директори) билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилиши, шунингдек ушбу Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилиши лозим.

 

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартиби:

 

1

“Ангрен логистика маркази” АЖ саноқ комиссиясини тасдиқлаш тўғрисида.

2

“Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

3

“Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

4

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

5

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича текширув натижалари тўғрисида тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

6

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2020 йил учун йиллик молиявий аҳволи тўғрисидаги ҳисоботни, жамиятнинг фойда ва зарарини, бухгалтерия балансини тасдиқлаш тўғрисида.

7

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2020 йил учун соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

8

2020 йил учун корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари ва корпоратив бошқарув кодекси талаблари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида.

9

“Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.

10

“Ангрен логистика маркази” АЖ тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.

11

Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий аудит текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларини молиялаштириш миқдорини белгилаш тўғрисида.

12

“Ангрен логистика маркази” АЖ Бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини акциядорларнинг 2021 йил якунлари бўйича ўтказиладиган навбатдаги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар узайтириш тўғрисида.

13

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
4 майдаги 266-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижросини ташкиллаштириш ҳақида.

 

Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 24 июнь куни шакллантирилади.

Акциядорлар 2021 йил 30 июнь куни соат 10:00дан соат 11:00гача рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш учун акциядорлар фуқаролик паспортини, акциядорларнинг вакиллари фуқаролик паспортлари ва ишончномани тақдим этишлари шарт.

Кун тартибидаги масалалар бўйича материаллар ва маълумотлар билан акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.

Кузатув кенгаши

 

1. Уведомление на заседания акционеров в 01.06.21г
2. Уведомление на заседания акционеров в 30.06.21г
Translate »