"Ангрен логистика маркази" АЖ

тез, сифатли, Ишончли

“Ангрен логистика маркази” АЖ қуйидаги терминал ва омборлар жойлашган:

“Е” контейнер майдони Маъмурий бинонинг жануб томонида жойлашган.

“Е” контейнер майдонининг ер майдони 7,2 га бўлиб, 1400 дона 40 фунтли контейнерни сақлаш қувватига эга.1 кунда 160 дона контейнерга хизмат кўрсатади. 41 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган козловой кран, 2 та 400 метрлик темир йўл линяси билан таъминланган.

“Аблык” темир йўл станциясидан 1,2 км масофада жойлашганлиги вагонларни тезкорлик билан қабул қилиш имконини беради.

 

“Транзит юк терминали” МЧЖ 2010 йилда Фарғона водийсида логистика хизматлари кўрсатиш ва Фарғона водийсидаги мижозларга хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. “Транзит юк терминали” МЧЖ мижозларга логистика хизматларини, шу жумладан темир йўл хизматлари ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш хизматларини ҳам кўрсатади. Йилига 3 634 305 тонна юкни ва 35 040 дона контейнерни ортиб-тушириш қувватига эга. Терминал замонавий ортиш-тушириш техникалари, омбор бинолари, автотарози ва темир йўл тарозиси билан жиҳозланган. Мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида божхона хизмати, темир йўл станциялари ва ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият юритади. 1500 тн тўкма (навал) юкларни ортиб-тушириш учун ёпиқ омбор, бир йўла 5 та вагондаги юкларни ортиш-тушириш имконига эга темир йўл линяси мавжуд.

“Транзит юк терминали” МЧЖнинг бош мақсади “Ангрен логистика маркази” АЖ томонидан ўрнатилган ишлаб чиқариш дастурини бажариш орқали молиявий-иқтисодий ривожланишни ва тарминалнинг ижтимоий бошқарув аҳволини янада яхшилашдан иборат.

Бизнинг контактлар

110200, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри,

Ипак йўли кўчаси, 1-уй.

Тел: 8371-150-88-60, 8371-150-88-61, 8371-150-88-62, 8371-150-88-63, 8371-150-88-64.

Факс 8371-150-88-62

E-mail: admin@clangren.uz

Хабар юбориш....

"Ангрен логистика маркази" АЖ схемаси