Маркетинг хизматлари

Маркетинг хизматлари

Вазифа ва муаммолар таҳлили. “Ангрен логистика маркази” Ажнинг яқин йиллар учун стратегик вазифалари қуйидагилар:
Республика ичи ҳудудларида юк ташиш бўйича бозорда жамиятаниянинг улушини кенгайтириш;
Маҳаллий юк ташиш жараёнида зарарсиз хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш;
Автомобилда юк ташиш тарифларини ҳамда марказнинг хўжаликлараро хизматлари нархини мақбуллаштириш;
Кўрсатилаётган хизматлар доирасини ва масштабини сезиларли кенагйтириш, қуйи ташкилотларнинг фаолиятини оптималлаштириш;
Жамиятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ва маданиятини юксалтириш орқали юк ташиш бозорида рақобатбардошликни таъминлаш;
Жамиятнинг барча қуйи ташкилотларида меҳнат, моддий, энергия ва молиявийресурслар сарф-харажатларини рационал фойдаланиш йўли билан қисқартириш;
Хўжаликнинг камхаражат механизмларини ва интенсив технологияларни жорий қилиш. Жамиятнинг фаолиятининг сифати ва унумдорлигига алоқадор ички ва ташқи муаммолари билан боғлиқ стратегик вазифаларни бевосита ёки билвосита ҳал этиш. Бу муаммолар жамият фаолиятининг қуйидаги йўналишларида кўзга ташланади:

Иқтисодий соҳада – иш унумдорлигини ошириш, жамият фаолиятининг барча соҳасида даромадларни ошириш ва ҳаражатларни камайтириш, зарар кўриб ишловчи соҳаларни қисқартириш ва тугатиш, талабдан келиб чиқиб эркин тарифларни жорий қилиш.

Техник соҳада – мижозларнинг талаби бўйича замонавий тарнспорт хизмати кўрсатиш тизимига мижозларга хизмат кўрсатишнинг ривожланган тизимларини жорий қилиш ва кенгайтириш; моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ташиш жараёнини мақбуллаштириш, хавфсизликнинг юқори даражасини ва рейсга тайёрлаш даражасини ошириш.

Ўзбекистон республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида автотранспорт твоситаларини автоматлаштирилган бошқариш ва назорат қилиш учун GPS мониторинг тизимни такомиллаштириш. Тезкор диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизими GPSнинг маълумотларни (логистика марказининг) диспетчерлик пунктига GPRS каналлари орқали етказиб берадиган глоабал позициядаги системасидан фойдаланиши зарур. Илмий ва информацион хизматлар соҳасида – маркетинг изланишлари доирасини кенгайтириш; маълумот ва ҳисоботларни электрон узатиш технологияларини жорий қилиш; ташишлар бўйича маълумотлар базаси ҳисоботлари тизимини мақбуллаштириш.

Ижтимоий соҳада – ходимларда стимулни кучайтириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш; қулай ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш, ишчиларнинг илмий ва маънавий даражасини юксалтириш. Корхонани бошқариш соҳасида – ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш; корхонани қайта тизимлаш ва монополиядан чиқариш.

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг маркетинг стратегияси аниқ стратегик вазифаларни ва соҳанинг мақсадли бозоридаги стратегияни, маркетингга оид комплекс тадбирларни, маркетинг изланишларини олиб бориш бюджетини ўз ичига олади.

Бозор ва сотиш изланишлари. Жамиятнинг келгусидаги фаолиятини белгилаш учун зарур бўлган маълумотларни олиш мақсадида транспорт хизматлари бозорида изланишлар олиб борилади. Бунинг учун транспорт хизматлари бозори бўйича кенг миқиёсдаги маълумотлар йиғилади, таҳлил қилинади ва умумлаштирилади. Бу ўз навбатида жамиятга соҳа бозори ҳажмидан келиб чиқиб, келгусидаги фаолиятини белгилаш, прогноз қилиш, режалаштириш имконини беради.

 

 

Translate »