Жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар
“Ангрен логистика маркази” АЖ
кузатув кенгаши аъзоларига
ХАБАРНОМА
Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши
2023 йил 1 июнь куни соат 11:00да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.
Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартиби:
1 | “Ангрен логистика маркази” АЖ ижро органининг 2022 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида. |
2 | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2022 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида. |
3 | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2022 йил учун йиллик молиявий аҳволи тўғрисидаги ҳисоботни, жамиятнинг фойда ва зарарини, бухгалтерия балансини тасдиқлаш тўғрисида. |
4 | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2022 йил учун соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида. |
5 | 2022 йил учун корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари ва корпоратив бошқарув кодекси талаблари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида. |
6 | Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий аудит текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларини молиялаштириш миқдорини белгилаш тўғрисида. |
7 | “Ангрен логистика маркази” АЖ ички аудит хизмати тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш тўғрисида. |
8 | “Ангрен логистика маркази” АЖ ички аудит хизматининг 2023 йил учун иш режаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида. |
9. | “Ангрен логистика маркази” АЖ ижро органининг 2023 йил биринчи чоракдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида. |
10. | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг 2023 йилги бизнес-режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. |
11. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш тўғрисида. |
12. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини кун тартибини тайёрлаш тўғрисида. |
13. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш ва умумий йиғилишда иштирок этувчи акциядорлар реестрини ёпилиш санасини белгилаш тўғрисида. |
14. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш ва уларга тарқатиладиган ҳужжатлар тўпламини тасдиқлаш тўғрисида. |
15. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенларини шакли ва матнларини тасдиқлаш тўғрисида. |
16 | “Ангрен логистика маркази” АЖ саноқ комиссиясини тасдиқлаш тўғрисида. |
Кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан Кузатув кенгашининг йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг
78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.
Ижро органи
“Ангрен логистика маркази” АЖ
акциядорлари ва кузатув кенгаши аъзоларига
ХАБАРНОМА
Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 12 октябрь куни соат 11:00да Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 45-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг маъмурий биносида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
1. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши раиси ва йиғилиш котибини сайлаш тўғрисида. |
2. | “Ангрен логистика маркази” АЖ саноқ комиссиясини тасдиқлаш тўғрисида. |
3. | “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида. |
4. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг янги аъзоларини сайлаш тўғрисида. |
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2022 йил 6 октябрь куни шакллантирилади.
Акциядорлар 2022 йил 12 октябрь куни соат 10:00дан соат 11:00гача рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш учун акциядорлар фуқаролик паспортини, акциядорларнинг вакиллари фуқаролик паспортлари ва ишончномани тақдим этишлари шарт.
Кун тартибидаги масалалар бўйича материаллар ва маълумотлар билан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.
Кузатув кенгаши