Жамият ривожлантириш стратегияси

Жамият ривожлантириш стратегияси

Корхонани ислоҳ қилиш

Истиқболли ривожланиш, стратегия, ислоҳ қилиш мақсади ва
босқичлари ва ислоҳ қилишнинг 2022 йил учун режаси.

“Анрен логистика маркази”АЖни истиқболли ривожлантириш, стратегияси

мавжуд эмас. Жамиятнинг молиявий ночор аҳволи унинг фаолият турини

ўзгартиришга имкон бермайди. Жамият тўлов қобилиятини йўқотганлиги, айланма

маблағлари бўлмаганлиги, транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш учун

бюртмачилар йўқлиги сабабли фаолият турини ўзгартириш учун тижорат

банкларидан кредит олиш, инвесторларни жалб қилиш имкони йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат

иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат

активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ-6096-сонли фармонининг 4-иловасига мувофиқ 2020 йил 1 мартга қадар

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг 0,5 фоиз давлат улуши оммавий савдолар

орқали сотилиши, жамиятнинг устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга

бўлган корхоналарнинг улуши белгиланган тартибда бошқарув органлари

қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини

камайтириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш

агентлигига ўтказилиб, яхлит пакет савдога чиқарилиши белгиланган.

Translate »
Перейти к содержимому